Сурхондарё вилояти ИИБнинг “Саломатлик патрули” бригадаси ходимларнинг саломатлигини ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 12 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимлар саломатлигини асраш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги тегишли бўйруғи ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икромов ҳузурида 2022 йил 15-август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, хафтанинг ҳар чоршанба куни “Саломатлик куни” деб белгиланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ ДПМ (Даволаш профилактика муассасаси) Тиббиёт бўлимида ташкил этилган “Саломатлик патрули” бригадаси томонидан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг саломатлигини ўрганиш, аниқланган касалликлари бўйича керакли маслаҳат ва кўрсатмалар билан бирга даволаш профилактик ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Худди шундай тиббий кўриклардан бири жорий йилнинг 21 декабрь куни Қизириқ туман ИИБ шахсий таркиби ўртасида ҳам ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида “Саломатлик патрули” биригадаси томонидан жами 23 нафар Диспансер ҳисобида турган шахсий таркиб танлов асосида текшириб кўрилиб, уларга тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, тиббий кўрик давомида шахсий таркибни тиббий маданиятини ошириш мақсадида, соғлом турмуш тарзи, семизлик ва унинг оқибатлари, шахсий гигиена, жисмоний машғулотлар билан мунтазам равишда шуғулланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, овқатланиш рационига амал қилиш ва руҳий саломатлик ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Шахсий таркиб билан ташкил этилган давра суҳбати давомида ходимлар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича мутахассислар томонидан жавоблар олишди.