16 Июн 2023 йил 226

Сурхондарё вилояти ИИБда “Жамоатчилик Кенгаши”нинг йиғилиши бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарори ҳамда  Ички ишлар Вазирининг тегишли буйриқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Жамоатчилик Кенгаши”нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, Жамоатчилик кенгаши раиси истеъфодаги полковник А.Одинаев ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этишди.

Унда кенгаш аъзолари олдига қўйилган вазифалар ва унинг ваколати хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Самимий мулоқотлар асносида масъуллар Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда  тизимни халқчил тузилмага айлантиришга йўналтирилган ташаббуслар ўртага ташланди. Аъзоларнинг фикр ва мулоҳазалари таклифлари асосида кенгаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича режалар тузилди.

Text to speech