Сурхондарё вилояти ИИБда вояга eтмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш танқидий руҳда бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 21 ноябр куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилган жиноятлар сабаблари ва унинг содир этилишига имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, вояга етмаганлар жабрланишининг олдини олиш ҳамда вояга етмаганлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш” мавзусида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.С.Исмоилов ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йилишишда, Сурхондарё вилоят Ҳокимининг ўринбосари З.А.Хидирова, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Я.Ҳамидова, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполкновник М.М.Болтаев, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи майор А.А.Худойбердиев ва вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ў.Ж.Эшимова ва бошқа мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этди.
Бошқарма бошлиғи томонидан, бугунги кунда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар, вояга етмаган қизлар томонидан эрта турмуш ва туғруқ ҳолатлари кузатилаётганлиги, уларнинг жабрланувчи бўлиб қолишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар танқид қилиниб, масуъл идрора ва ташкилот раҳбарларига ушбу ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Ангор, Денов ва Сариосиё туманлари ҳудудларида вояга етмаганлар томонидан содир этилган салбий ҳолатлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида содир этилишининг олдини олиш ва такрорланмаслиги юзасидан алоҳида топшириқлар берилди.