9 Апрел 2022 йил 391

Сурхондарё вилояти ИИБда, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!” мавзусида учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 9 апрел куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг катта мажлислар залида, Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби, ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва яқин қариндошлари билан “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!” мавзусида учрашув ўтказилди.
Ташкил қилинган учрашувда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарлари подполковник У.С.Ўтаев, подполковник Ш.Ф.Шадиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ММИваКБТ департаменти масъул ходими А.Бойназаров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими ҳамда меҳнат фахрийлари қатнашди.
Тадбирда соҳани такомиллаштириш ва жаҳон андозаларига мослаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хизмат фаолияти давомида қулай шарт-шароит яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Энг муҳими ҳар бир ходимга хизмати давомида белгиланган тартиб интизом ва вазифаларга сидқи дилдан ёндошиши муҳимлиги уқтирилди. Иш самарадорлигини ошириш фуқароларга сифатли хизмат кўрсатишга доир вазифалар белгилаб берилди.
Тадбирда шу кунга қадар иш фаолиятига фидойилик билан ёндошган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech