15 Август 2023 йил 508

Сурхондарё вилояти ИИБда ўтказилган “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик танлови ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февраль кунидаги  “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122 сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 27 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида  “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ва “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруқлари талаблари асосида жорий йилининг 15 августь куни,  Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ҳамда шаҳар-туман ИИБ Эксперт-криминалистика ходимлари ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ушбу ўтказилган кўрик танлов учта шарт асосида ташкил этилиб, унда эксперт-криминалист ходимларининг  интелектуаль салоҳияти, жисмоний ва жанговор тайёргарлиги ҳамда хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича якка тартибдаги суҳбатлар асосида ўтказилди.

Кўрик танлов иштирокчилари ўзларининг соҳага оид билимлари, хизматга оид тажриба ва малакавий кўникмалари тест асосида синалди. Иккинчи шартга кўра АКМ автоматидан ва ПМ пистолетларининг тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғишга доир малакаларини намойиш қилишди. Шундан сўнг комиссия аъзолари иштирокида экспертларнинг соҳага доир махсус ва касбий билимларига қай даражада эга эканликлари, фаолияти давомида эришган ютуқлари ҳамда хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Кўрик танлов натижаларига кўра, вилоят ИИБ эксперт-криминалистика маркази бош эксперти майор Хасанов Фозилжон Шомурод ўғли биринчи ўринга,  вилоят ИИБ эксперт-криминалистика маркази катта эксперти Турсунов Ботир Чори ўғли иккинчи ўринга, Термиз тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти катта лейтенаннт Жўраев Исомиддин Шавкат ўғли учинчи ўринга лойиқ деб топилиб, мазкур учлик республика миқёсида ўтказиладиган “Энг намунали эксперт криминалистика жамоаси” кўрик-танловида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Кўрик танлов ғолиблари муносиб равишда тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech