4 Июн 2022 йил 272

Сурхондарё вилояти ИИБда “Тил-миллат бойлиги” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди

Сурхондарё вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг 2022-йил II-чорак “Маънавият ва маърифат” режаси ҳамда 2022 йил 4 июнь куни шахсий таркиб билан “Маънавият ва маърифат” дарсини ўтказиш тартиби тўғрисида тасдиқланган режага асосан “Тил-миллат бойлиги” мавзусида, Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факультети ўзбек тилшунослик кафедраси филология фанлари бўйича фалсафа доктори Нурали Омонтурдиевнинг маърузаси тингланди.
Маърузачи, бугунги кунда, давлатимиз тмонидан ўзбек тилини ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлар, ўзбек тилинининг шевалар кесимида ўрганиш ва изланиш ишлари олиб борилаётганлиги каби қизиқарли маълумотлар келтириб ўтди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Даволаш-профилактика муассасалари Тиббиёт бўлими ҳарбий тиббий комиссия раиси-шифокор капитан Акмалжон Юнусов томонидан ҳозирги кунда бутун дунёга тарқалиш хавфи бўлган “Маймун чечаги вируси” ҳақида шахсий таркибга тушунтириш профилактик ишларини олиб бориб, ушбу вируснинг тарқалиши, алоҳида белгилари ва вирусдан сақланиш усуллари борасида сўз юритди.
Бундан ташқари ўтган ҳафта мобайнида Республикамизда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда юз берган янгиликлар “Таҳлилнома” информацион дастури шахсий таркиб эътиборига ҳақола қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech