Сурхондарё вилояти ИИБда тергов соҳасида 6 ой давомида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Жорий йилнинг 14 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида, жиноят ишлари бўйича тергов ва суриштирув ҳаракатларининг олиб борилганлиги юзасидан муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.
Муҳокама йиғилишда, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Термиз шаҳар ва Денов туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими ҳамда барча туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимлари ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Кетмонов кириш сўзи билан очиб, кун тартибига қўйилган масалалар билан таништирди ва жорий йилнинг олти ойи давомида, тизимда амалга оширилган ишлар тафсилоти билан таништириб, эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчилликларга ҳам тўхталиб ўтди.
Йиғилиш сўнггида, соҳа ходимлари бу борадаги ишларни яхшилаш бўйича ўзларининг таклифларини билдириб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда соҳа вакиллари келгусида амалга ошириши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати