1 Апрел 2023 йил 251

Сурхондарё вилояти ИИБда Сумалак сайли ташкил этилиб, ифторлик дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи чоғида вилоят сектор раҳбарлари ҳамда имом хатибларга берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрель куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган,  боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда Ички ишлар органлари фахрийлари учун иторлик дастурхони ёзилди.

Шунингдек, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ҳам ташкил этилиб, дош қозонда сумалак қайнатилди.

Байрам тадбирини вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов очиқ деб эълон қилиб, тадбир иштирокчиларини муборак рамазон ойи ҳамда Наврўзи олам билан самимий муборакбот этди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги тегишли буйруғига асосан идоравий эсдалик кўкрак нишонлари, қўл соати ҳамда фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Ушбу байрам оқшомига вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблидан иборат ижодий гуруҳининг сўз усталари ҳамда хонандаларидан иборат жамоанинг бир-биридан ажойиб куй-қўшиқлари ва ҳангомалари тадбир меҳмонларига хуш кайфият улашди.          

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech