12 Апрел 2022 йил 439

Сурхондарё вилояти ИИБда, “Соғлом турмуш тарзи учун 5000 қадам” акцияси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони талабларига асосан ҳамда вилоят ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар тизимида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда, ички ишлар органлари олдида турган вазифаларни тўлақонли ва самарали бажаришда шахсий таркибнинг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги юқори даражада бўлиши муҳим саналади. Шу сабабли, шахсий таркибни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш мақсадида, жорий йилнинг 12 апрель куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси аппарати шахсий таркиби иштирокида “Соғлом турмуш тарзи учун 5000 қадам” акцияси доирасида марафон тадбири ўтказилди. Марафонда ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этишди.
Тадбир давомида, “Алпомиш” соғломлаштириш спорт мажмуасида, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жисмоний ва жанговар спорт машғулотлари ҳам ўтказилди.

Text to speech