14 Феврал 2023 йил 438

Сурхондарё вилояти ИИБда саф кўриги ва саф таёргарлиги ўтказилди.

Жорий йилнинг 13-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқ талабларига мувофиқ Ички ишлар органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф кўригини ўтказиш давомида бириктирилган раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, чўнтак анжомлари, хизмат гувоҳномаларини мавжудлиги ва табел қуролларининг бириктирилганли, ташвиш қоплари меъёрий буйруқ талаблари асосида жамланганланлиги ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.

Саф кўригини ўтказиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш борасида вилоят Ички ишлар органларининг барча соҳавий раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, саф кўригида иштирок этган ходимларнинг саф тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, ходимларнинг ўз вақтида ишга келиши назорат қилиниб, уларга хизмат интизомига амал қилиш ва қонунийлиликни мустаҳкамлаш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Албатта бу каби тадбирлар жамиятда ички ишлар органлари ходимларининг имиджини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech