28 Апрел 2022 йил 415

Сурхондарё вилояти ИИБда қонунчилик тарғиботига бағишлаган ўқув семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБда соҳавий хизмат ходимлари ўртасида қонунчилик тарғиботига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув-семинарини Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалари бўйича ўринбосари подполковник Ш.Джалилов олиб борди ва ўқув семинари мавзуси ҳамда мақсади билан таништириб, маъруза қилиш учун сўз навбатини Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот тгуруҳи катта мутахассиси лейтенант Э.Абраевга берди.
Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-190-сон қарорида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 172-сон қарори мазмун моҳияти, қоидаларга киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 173-сон қарори билан "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори билан белгиланган тартиблар хусусида сўз юритди.
Ўқув семинари давомида, соҳавий хизмат ходимлари томонидан мавзуга доир йўлланган саволларига мутахассис томонидан батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech