25 Март 2022 йил 516

Сурхондарё вилояти ИИБда “Наврўз” шодиёнаси ўтказилди

Жорий йилнинг 25 март куни Сурхондарё вилояти ИИБда ҳам Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Ташкил этилган байрам тадбирида, Сурхондарё вилояти хокими Т.Боболов ҳам иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.
Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 21 март – Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттириб, ўзига юклатилган вазифани виждонан, ситдқидилдан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган бир қатор ички ишлар органлари ходимларига ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонглари ва бошқа мукофотларини тантанали равишда топширди.
Байрам, санъаткорлар ва бахшилар томонидан ижро этилган куй қўшиқ ва лапарларга уланиб, иштирокчилар кўнглини ҳушнут этган бўлса, миллийлик акс этган саҳна декорациялари барчанинг дилини нурафшон айлади.
Байрам тадбирида, дошқозонда миллий таомларимиздан бири сумалак ҳам қайнатилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech