Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Жасоратинг мангу барҳаёт” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 6 май куни “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Жасоратинг мангу барҳаёт” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳридаги Ҳарбий қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи подполковник Н.Атажановнинг маърузаси тингланди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати