20 Май 2023 йил 198

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Тинчликпарвар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати” мавзусига бағишланди.

 Жорий йилнинг 20 май куни “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Тинчликпарвар Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимлари томонидан тизимда амалга оширилаётган янгиликлар, қабул қилинаётган ички норматиқ ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида жонбозлик кўрсатиб, хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган Бойсун ҳамда Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлими ходимлари вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи асосида пул мукофоти билан тантанали равишда тақдирланди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech