22 Июл 2023 йил 358

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Сув ресурслари – келажак учун” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 22 июль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Сув ресурслари – келажак учун” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими Шартномавий-ҳуқуқий гуруҳ етакчи юрисконсульт, подполковник М.Шаймардонов томонидан маълумот бериб ўтилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech