8 Апрел 2023 йил 319

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Соҳибқирон Амир Темур буюк давлат арбоби ҳамда улуғ саркарда” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 8 апрель куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Соҳибқирон Амир Темур буюк давлат арбоби ҳамда улуғ саркарда” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди. Маърузада Амир Темур бобокалонимизнинг Жаҳон тарихида тутган беқиёс ўрни, миллий давлатчилигимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, мардлик ва жасорати ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳудудида коррупция ва таъмагирлик иллатларига қарши муросасиз кураш олиб боришда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган Бойсун туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл патрул хизмати инспектори сафдор А.Комилов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech