Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солган оҳанглар” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 14 август куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Шарқ тароналари: дунёни ҳайратга солган оҳанглар” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлари доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, қўшимча мавзу сифатида, “янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти” ҳақида вилоят ИИБ ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлинмаси масъул ходими подполковник Мурод Шаймардоновнинг ҳам маърузаси тингланиб, унда Ўзбекистон Республикаси конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар уларнинг мазмун моҳияти, инсон, жамият ва давлат манфаатлари йўлида тутган ўрни ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Ўтказилган “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, бир қатор ички ишлар органлари ходимларига навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари томонидан топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати