24 Июн 2023 йил 195

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “ОАВ – жамият тараққиётининг кўзгуси” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 24 июнь куни “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “ОАВ – жамият тараққиётининг кўзгуси (27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни)” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан фахрий журналист, “Зараутсой” жамоатчилик маркази раҳбари, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси аъзоси А.Холмирзаевнинг маърузаси тингланди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Шундан сўнг, ички ишлар органлари ходимларига “Ўзбекистон — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” ҳамда “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи” мавзуларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти масъуллар томонидан етказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech