Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Новербал ҳаракатлар ва шахс психологияси” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 29 июл куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Новербал ҳаракатлар ва шахс психологияси” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети психология кафедрасининг катта ўқитувчиси Жўраев Ўткир Ташпўлатовичнинг маърузаси тингланди ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил
26 июн кунидаги 341-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ходимлар томонидан фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” мавзусида ўқув машғулоти олиб борилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати