15 Апрел 2023 йил 182

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Маънавиятда диёнат ва эътиқоднинг ўрни” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Маънавиятда диёнат ва эътиқоднинг ўрни” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Ижтимоий ҳимоя бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Дилшод Ҳакимов томонидан Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, коррупцияга муросасиз курашиш, қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя этиш бўйича маълумотлар бериб, шахсий таркиб эътиборига тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеофильм намойиш этилди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech