19 Август 2023 йил 391

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Йўл қоидаларига риоя қилиш - хавфсизлик кафолатидир” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 19 август куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Йўл қоидаларига риоя қилиш - хавфсизлик кафолатидир” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи катта мутаҳассиси лейтенант Абраев Элнур Муҳиддиновичнинг маърузаси тингланди.

 “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech