17 Июн 2023 йил 204

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Инсон, табиат ва табиий офатлар” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 17 июнь куни “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Инсон, табиат ва табиий офатлар” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ўқув бўлими бошлиғи О.Абдуллаевнинг маърузаси тингланди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Шундан сўнг, ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари ҳақида сўз юиритилиб, шахсий таркиб эътиборига “Залолат ҳалокатли йўл” номли кўрсатув намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech