15 Июл 2023 йил 351

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадр-қимматини камситиш, қийноққа солиш – жиноят” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Инсон қадр-қимматини камситиш, қийноққа солиш – жиноят” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Тергов қисми ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси майор А.Рахимовнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, қўшимча мавзу сифатида, “янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясини мазмун-моҳияти” ҳақида Термиз Давлат Университети юридик фанлар доктори профессор, юридик факултети декани Ж.Холмўминовнинг ҳам маърузаси тингланиб, унда Ўзбекистон Республикаси конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар уларнинг мазмун моҳияти, инсон, жамият ва давлат манфаатлари йўлида тутган ўрни ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech