1 Апрел 2023 йил 187

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 1 апрель куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими майор Л.Атоев томонидан киберхавфсизлик талаблари ва уларга риоя қилиш юзасидан шахсий таркибга маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech