Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги” бағишланди
Жорий йилнинг 25 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Буюк мутафаккир ва қомусий олим” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг мамлакатимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг лойиҳаси шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати