27 Май 2023 йил 332

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Болалар – юрт келажаги” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 27 май куни “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Болалар – юрт келажаги (1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни)” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат унверситети тарих факултети прафессори тарих фанлари доктори Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник И.Турсунов томонидан тизимда хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этилиши, жиноятларни барвақт олдини олиш чораларини кўриш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech