13 Июл 2022 йил 327

Сурхондарё вилояти ИИБда Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти танқидий-таҳлил асосида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБда жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни электрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона электрон ҳисобини юритиш имконини берувчи “Е-material” дастурий модули юзасидан. Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси, Мурожаатлар билан ишлаш бўлими, Навбатчилик хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси, барча туман ИИБ Ташкилий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Ташкил этилган мазкур йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Кетмонов иштирок этиб, кун тартибига қўйилган масалалар билан таништириб, соҳада амалга оширилган ишлар, ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчилликлар юзасидан батафсил тўхталиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида сўз юритиб ўтди.

Шундан сўнг, Навбатчилик хизматини ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Шералиев сўз олиб, ИИБ набатчилик қисми ҳамда “102” қисқа рақамлари орқали келиб тушаётган мурожаатларнинг ижросини тез ва сифатли бажарилиши борасида йўл қўйилаётган камчилликлар ҳақида маълумотлар келтириб, бу борадаги ишларни яхшилаш бўйича ўзининг таклифларини билдириб ўтди.  

Танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда  соҳа вакиллари келгусида амалга ошириши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech