16 Июл 2022 йил 420

Сурхондарё вилояти ИИБда “Маънавият ва маърифат” дарси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан “Маънавият ва маърифат” дарси бўлиб ўтди.

“Маънавият ва маърифат” дарсида Термиз Давлат Университети тарих фанлар доктори профессор Т.Пардаевнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”-шарқона тарбия асосидаги маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори шахсий таркибга ўқиб эшитттирилди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:

ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш;

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома) бериш;

шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;

тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш назарда тутилган.

Ўқув дарси давомида, ички ишлар ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech