6 Май 2023 йил 304

Сурхондарё вилояти ИИБда “Маънавият ойлиги” доирасида “ИИО кутубхонасига бир жуфт китоб акцияси” ўтказилди

Жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023-йил 11-апрель кунидаги “Ички ишлар органларида ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “ИИО кутубхонасига бир жуфт китоб акцияси” ўтказилди. Акцияда ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этиб, ҳар бири ўзбек ва жаҳон адабиёти асарларидан ташкил топган икки донадан китоб харид қилишиб, бошқарманинг кутубхонасига совға тариқасида тақдим этишди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари ўзлари севиб ўқишлари учун шахсий кутубхоналарига бадиий китоблар олишди.

Text to speech