4 Январ 2023 йил 420

Сурхондарё вилояти ИИБда маънавий-маърифий ва кадрлар билан таъминлаш йўналишидаги ишлар Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, бўш лавозимларни жамлаш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар шайлигини оширишда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан жорий йилнинг дастлабки кунлариданоқ манзилли чора-тадбирлар белгилаб олиш мақсадида, Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 3 январь куни вилоятнинг Узун ва Сариосиё туманлари ИИБ соҳавий хизмат раҳбарларидан ИИВнинг 2021 йил 1 октябрдаги тегишли фармойишига асосан, “Ходимбай” ишлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, кундалик дафтарларининг юритилиши, ҳисоботларда акс эттирилганлиги ва берилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ИИВнинг 2021 йил 21 октябрдаги буйруқ талаблари асосида шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан қўл остидаги шахсий таркибнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганилганлиги, ходимлар билан якка тартибдаги индивидуаль суҳбатлар ўтказилганлиги, бу борада журналлар юритилганлиги, “Маънавият маршрути” бўйича ташриф буюрилган жойлар ҳақида фото маълумотлар йиғма жилди, ИИВнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний, ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғи талабларига асосан, ходимлар билан спорт машғулотларининг ташкил этилганлиги ва давомат журналларининг юритилиш аҳволи, шунингдек, ходимларнинг хизмат кийимини кийиб юриш қоидалари текширилиб, аниқланган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.   

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech