Сурхондарё вилояти ИИБда “Касбий тайёргарлик ойлиги”ни янада самарали ташкил этиш масаласида йиғилиш ўтказилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Бошқарманинг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда катта инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими подполковник Э.Умаров ва вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Қ.Батиров ҳузурида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги 198-сонли фармойиши талаблари асосида ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги”ни сифатли ва самарали ташкил этиш масаласи кўрилди.
Ойлик доирасида, ички ишлар органлари ходимлари Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини янада ўзлаштириш, ходимларнинг интеллектуал билимини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни тўғри шарҳлаш ва ундан самарали фойдаланиш, ходимларнинг маънавий-маърифий савияси, умумий дунёқараши, ижтимоий-сиёсий онги ҳамда уларда юксак ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан фидойилик ва садоқат туйғуларини янада юксалтириш, ходимларнинг оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролар билан мулоқотда қўпол муносабатда бўлишини олдини ҳамда стресс вазиятларда ўзини-ўзи бошқариш ва тезкор қарор қабул қилиш бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш, жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларини талаб даражасида сақлаш, янада ривожлантириш ҳамда махсус воситалар, ўқ отар қуроллар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан моҳирона фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, ходимларнинг соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини самарали ўтказилишини таъминлаш бўйича касбий ҳамда кўникмаларини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш талаблари белгиланди.
Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини сифат жиҳатдан оширишга қаратилган спорт мусобақалари ҳамда ойликни тарғиб қилувчи кўргазмали баннерлар ўрнатиш масалалари ҳам кўрилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати