17 Ноябр 2022 йил 287

Сурхондарё вилояти ИИБда “Кадрлар хизмати фидоийлари” номли китобининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси катта мажлистлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти томонидан чоп этилган “Кадрлар хизмати фидоийлари” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда, ИИВ Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари майор А.Файзиев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиевлар иштирок этиб, тақдимот иштирокчиларига мазкур китоб Ички ишлар органлари тизимида Кадрлар билан ишлаш соҳасида узоқ йиллар самарали хизмат қилган ҳамда хизмат қилиб келаётган ўз касбига садоқатли ходимларнинг ҳаёт йўли ҳамда хизмат жараёнида бошидан кечирган машаққатлари акс эттирилганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга сўнги йилларда ички ишлар органлари тизимида китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда ходимларда китобга бўлган меҳрини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчил равишда давом эттириб келинаётганлиги алоҳида эътироф этилиб, ушбу китоб билан яқиндан танишиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Text to speech