5 Феврал 2022 йил 431

Сурхондарё вилояти ИИБда “Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик”  мавзусидаги ўқув дарси ўтказилди

Жорий йилнинг 05 февраль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ва шахсий таркиб иштирокида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилиб, унда Сурхондарё вилояти прокуратураси коррупция ва иқтисодий соҳалардаги жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Р.Ибрагимов “Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик” мавзусида маърузалар ўқиб, бошқарма шахсий таркибига ўзининг мавзуларга оид фикр ва мулоҳазаларини баён этди. Шунингдек, Коррупциянинг салбий оқибатлари акс этган  видеоролик шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech