9 Январ 2023 йил 321

Сурхондарё вилояти ИИБда "Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари" шиори остида "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди

Ўтмиш ва тарих – бу икки сўз замирида жуда катта маънолар мужассам этган. Ўтмиш ва тарихсиз келажакни барпо этиш, келажакка интилиш мушкул эканлигини барча бирдек англайди ва билади.

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларнинг йиллар давомида орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2023 йил 9 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасида "Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари" шиори остида "Уч авлод учрашуви" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев, вилоят Ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Ҳ.Шарафутдинов, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасининг масъул ходими, Фахрийлар кенгаши аъзолари, вилоят Ички ишлар бошқармасида кўп йиллар самарали хизмат қилган фахрий устозлар, ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқувчилари ҳамда ёш ходимлар, уларнинг мураббийлари иштирок этди.

Учрашувда сўз олган вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда фахрийлар кенгаши раиси ёш авлодга ўзининг хизмат фаолияти давомида кўрган кечирганлари ҳақида сўзлаб бериб, бугунги кунда ИИОлари ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, шунингдек фахрийлар ёш ходимлар учун доимий масъул эканликларини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида ИИОлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган  фахрийлар ҳамда ҳамкасблари орасида ижобий натижаларга эришиб алоҳида намуна кўрсатиб, ёш ходимларга бошқарма бошлиғи ўринбосарининг ташакурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб ўтказилиши белгиланган.

Text to speech