Сурхондарё вилояти ИИБда Ҳисобот-сайлов бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 180 га яқин ёш ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши ходимлари шунингдек масъуллар иштирок этишди.
Дастлаб бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти бўйича тақдимоти тингланди. 3 нафар номзод ўзларининг сайловолди дастурини эшиттирилгандан сўнг 95% овоз билан Бошланғич ташкилот етакчиси сифатида капитан Қурбоналиев Бекзод Абдумалик ўғли қайта сайланди.
Шунингдек бошланғич ташкилотнинг 1 йиллик иш режаси тасдиқланиб, йиғилишда иштирок этувчи делегатлар томонидан маъқулланди.
Тадбир якунида хизмати давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган ёш ходимлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.