3 Август 2023 йил 163

Сурхондарё вилояти ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида психологик тадбирлар  давом эттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июнь кунидаги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан “Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида хизмат қилаётган ходимлар билан психологик ишлар олиб борилмоқда.

Бунда асосий эътибор Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Шу билан бирга ходимларга хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиши, коррупция каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Text to speech