27 Июн 2023 йил 239

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси кундузги таълим 1 ва 2-ўқув курсининг курсантлари амалиёт ўташлари ҳамда улар иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябрдаги 312-сон “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида 2023 йилнинг 26 июнь кунидан 17 июль кунига қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Ташкилий бошқарма, Эксперт криминалистика маркази, Тезкор қидирув хизмати, Термиз шаҳар ва Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча туман ИИБларида, ИИВ Академиясининг кундузги таълим 1 ва 2 ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув ва иш ўрганиш амалиётини ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, ИИВ Академияси масъул ходимлари, Сурхондарё вилояти Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари, ИИВ Академияси кундузги таълим 1 ва 2-ўқув курсининг 79 нафар курсантлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан амалиётни ўташ давомида курсантлар томонидан шахсий хавфсизлик чораларига, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этишлари таъминлаш ва доимий назоратга олиб бориш, курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажариш, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантириш, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштириш, ижтимоий, тарбиявий ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини орттиришлари учун зарурий шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Мазкур тадбирда сўз олган вилоят Ички ишлар органларининг фахрий ходимлари тизимда ўз фаолиятлари бошлаётган ёш авлод ҳамда уларнинг ота-оналарига ўзларинг хизмат фаолияти давомида кўрган кечирган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб, бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг ўқиш фаолияти давомида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ курсантлар ва уларнинг ота-оналарига ИИВ Академияси ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech