6 Феврал 2023 йил 172

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан амалиёт олди учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6 февраль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг катта мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан амалиёт олди учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ҳузурида ўтказилиб, йиғилиш қатнашчиларига, ота-оналар ва курсантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданият ва хизмат интизоми кодексида келтирилган вазифаларни тушунтириб, йиғилиш давомида билдирилган таклиф, тавсияларга жиддий муносабатда бўлган ҳолда, айтилган талабларга тўла амал қилиш кераклиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан курсантларга амалиёт ўташ даврида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан мулоқотга уҳкиришганида хушмуомала бўлишлари, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмасликлари, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари лозимлигини тушунтирилиб, ота-оналар ҳам амалиёт ўтказиш бўйича йўриқнома билан таништирилди.

Йиғилиш сўнгида сўзга чиққан курсантлар ИИВ Академияси раҳбарияти, устозлар ҳамда ота-оналарнинг ишончини оқлашга, белгиланган амалиёт тартиби ва хизмат интизомига тўлиқ риоя этишга ваъда беришди. Шунингдек, ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган курсантларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Text to speech