8 Феврал 2023 йил 473

Сурхондарё вилояти ИИБда Ички ишлар органлари хизматига янги қабул қилинган ёш ходимлар билан муомила маданияти доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 8 феврал куни Сурхондарё вилояти ИИБнинг Спорт мажмуаси биносида, Ўзбекистон Республикси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданият ва хизмат интизоми кодексида келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар  профилактикаси бошқармаси таркибига янги қабул қилинган ходимлар билан мулоқот психологияси, муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларни шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати аввалида, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ёш ходимларга етказилиб, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқоти жараёнида йўл қўйиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг муомила маданиятини ошириш бўйича шунингдек, турли стресс вазиятларига тушиб қолмаслик учун керак бўладиган психологик машқлар ҳақида ёш ходимларга маълумотлар берилиб, ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш ходимнинг руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидлаб ўтилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech