18 Апрел 2023 йил 187

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 28-феврал кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-мохиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигинн ошириш буйича ўқув йигинларини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойишига асосан навбатдаги 1 (бир) ҳафталик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур ўқув йиғинига жалб қилинган вилоят ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида вилоят ИИБнинг тегишли сохавий хизматларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Text to speech