Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан “психологик реабилитация” дастури асосида психологик тренинг ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан қамоққа олинган, ушланган ёки жазо муддатини ўтаётган, шунингдек, оғир турдаги жиноятларни содир этган шахслар билан бевосита хизмат олиб борувчи ходимларнинг психоэмоционал ҳолатини инобатга олган ҳолда улар билан “психологик реабилитация” дастури асосида психологик тренинг ўтказилди.
Психологик тренингда ходимларнинг психологик билим савиясини ошириш, стресс ва депрессив ҳолатлардан осон чиқишни ўргатиш, индивидуал-психологик хусусиятларини ривожлантириш, касбий кўникма ва малакаларини ошириш, махсус контингент ва фуқаролар билан юзага келиши мумкин бўлган низоли вазиятларни бартараф этиш ходимлар томонидан ўзини ўзи бошқариш, назорат қилиш, кўтаринки кайфиятни яратиш, муомалага киришиш малакаларини шакллантириш, руҳий тушкун ҳолатдан чиқиб кетиш, ходимларнинг хизмат жараёнида кўп учрайдиган стресс ҳолатларини олдини олиш ҳамда соғлом руҳий муҳитни ва жамоани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб ходимларга керакли тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида ходимларга стресс, депрессия ҳамда агрессиядан ҳоли бўлишлари учун турли хил консультациялар берилди ва ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.