26 Июн 2023 йил 193

Сурхондарё вилояти ИИБда “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосидаги ишлар давом эттирилоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг оиласи, уларнинг турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, яшаш хонадонларига борилиб ҳолидан хабар олинди. Ташриф буюрилган хонадонларнинг муаммолари ўрганилиб, ходималар ва оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилди.

Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходималарнинг оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилди.

Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг мутахассислари томонидан, ходималар билан психологик тренинг ва учрашувлар кўринишида ташкил қилиниб, керакли ва зарур бўлган тавсия ҳамда маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Text to speech