19 Июл 2022 йил 384

Сурхондарё вилояти ИИБда “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосидаги ишлар давом эттирилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари ҳамда Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда “Ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида хизмат қилаётган ва ҳозирги кунда бола парваришлаш таътилида бўлган аёл ходималарнинг оиласини, турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, уларнинг яшаш хонадонларига борилиб ҳолидан хабар олинди ҳамда уларнинг муаммолари ўрганилиб ўзи ва оила аъзолари билан психологик суҳбатлар ўтказилди.

Бунда асосий эътибор мутахассис-психологлар томонидан ходималарнинг оиласида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишга қаратилди.

Бу каби чора-тадбирлар доимий равишда Сурхондарё вилояти ИИБнинг мутахассислари томонидан, ходималар билан психологик тренинг ва учрашувлар кўринишида ташкил қилиниб, керакли тавсия ва маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech