4 Ноябр 2022 йил 322

Сурхондарё вилояти ИИБда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Куни кеча, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ш.Шодиев ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар томонидан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари, соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарлар ва кадрлар билан таъминлаш гуруҳлар катта инспекторлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркиб билан боғлиқ ҳар қандай салбий ҳолатларни барвақт олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш иштирокчиларга республика ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар етказилиб, шахсий намуна бўлиш талаб қилинди.

Шунингдек, йиғилишда ходимларга жамият ва тараққиёт кушандаси бўлмиш коррупция ва унинг турли кўринишидаги иллатларга муросасиз қарши кураш олиб бориш уқтирилди.

Text to speech