Сурхондарё вилояти ИИБда харбий хизматчилар билан психологик ишлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданият ва хизмат интизоми кодексида келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан Ички ишлар вазирлиги 7257-сонли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг руҳий барқарорлигини ўрганиш мақсадида психологик тестлар олинди. Шунингдек улар билан мулоқот психологияси, муомала маданияти, ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларни шакллантириш ҳамда стресс ҳолатларининг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати аввалида Қарорнинг мазмун-моҳияти ҳарбий хизматчиларга турли стресс вазиятларга тушиб қолмаслик учун керак бўладиган психологик машқлар ҳақида маълумотлар берилиб ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш уларнинг руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидлаб ўтилди. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати