Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги “Туркий давлатлар бирдамлиги – ривожланиш сари янги қадам” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19- ноябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Туркий давлатлар бирдамлиги – ривожланиш сари янги қадам” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди. Бунда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни кўзлаб, 2009 йилнинг 3 октябрь санасида Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига асос солинганлиги. Унга қадар ҳам Туркий давлатлар раҳбарлари саммити мавжуд бўлиб, унинг илк йиғилиши 1992 йил 30 октябрда Анқарада ўтказилганлиги, 2018 йилнинг сентябрь ойида Президентимиз ушбу ташкилотнинг Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этганлиги, 2019 йил сентябрида Ўзбекистон Нахичеван битимини ратификация қилиб, ўша йили октябрда тузилмага расмий қўшилганлиги қайд этилди.
Айни пайтда Туркий тилли давлатлар ташкилоти таркибига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия киради. Венгрия ҳамда Туркманистон эса унинг фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этаётганлиги, мазкур ташкилот, яъни Туркий кенгаш халқаро тузилмалар ичида биринчи бўлиб пандемияга қарши биргаликда курашишга бағишланган давлат раҳбарлари фавқулодда саммитини ўтказган, ушбу саммитда нафақат турли тиббий жиҳозларни етказиш йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш борасида, балки транспорт, иқтисод, савдо, чегара ва миграция каби бир қатор соҳаларда ҳам янги мақсад ҳамда вазифалар белгилаб олинган эди.
Ўзбекистон ташкилот ишида фаол иштирок этиб, Давлатимиз тузилма доирасида бир қанча ташаббусларни илгари сураётганлиги ва бошқа бир қатор маълумотлар келтирилди.
“Маънавият ва маърифат” дарсида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув департаменти Тезкор қидирув хизмати Гиёҳвандликка қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари Ф.Агзаров ҳамда Б.Савриевлар иштирок этиб, ҳозирги кунда, Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 апрелдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган наркотик моддаларнинг суиистеъмол ва ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 24 октябрь кунидаги “Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш тезкор профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тегишли тушунчалар бериб, бу борада республикамизда амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритишди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, ўтган ҳафта мобайнида Республикамизда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги янгиликлар ўрин олган “Таҳлилнома” кўрсатуви шахсий таркиб эътиборига намойиш қилинди.