Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Жадидлар жасорати-миллатимиз фахридир” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 28 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Жадидлар жасорати – миллатимиз фахридир” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат университети тарих фанлари доктори, профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов ҳамда бошқарма Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими юристконсульти М.Шаймардоновлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини барча мустақил бошқарма, соҳавий хизмат раҳбарлари, вилоят ИИБ шахсий таркибига етказилиб, келгусида ушбу қарор билан тасдиқланган кодекс ва низомни ўзлаштириш масаласи юзасидан дарс машғулотлари ташкил этилишини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, Президент қарорининг мазмун-моҳияти акс эттирилган слайд барча шахсий таркиб эътиборига намойиш этилиб, қарор асосида тайёрланган инфографик буклетлар шахсий таркибга тарқатилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати