Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги “Маънавият ва маърифат” дарси “Ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик-тинчлик гарови” мавзусида ўтказилди.
Жорий йилнинг 05- ноябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик-тинчлик гарови” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлари номзоди доцент Панжи Хўшбоқовнинг маърузаси тингланди. Унда Турли миллат ва диний эътиқодга мансуб одамлар юз йиллар мобайнида бир оила каби иноқликда яшагани, бу қадрият уларга ёшликдан ҳар хил кўринишдаги тарбия усуллари ёрдамида сингдирилгани, асрлар давомида турли-туман дин, маданият ва турмуш тарзига эга бўлган халқларнинг биргаликда яшаш ва ҳамкорлик марказига айланган Ўзбекистон халқи ва бошқа бир қатор илиқ фикр мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарсида давомида вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлинмаси катта юрисконсульти майор М.Шаймардонов Республикамизда ўтказилаётган "Huquqiy bilimlarni oshirish kuni" tadbiri доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги ўзгартириш ва қўшимчалар яъни Ички ишлар органлари фаолиятига оид бир қатор Ҳукумат қарорлари ўз кучини йўқотганлиги ҳамда Маҳкумлар учун Интернетга уланган компьютер билан жиҳозланган хоналар ташкил этилиши ҳақидаги маълумотларни бериб ўтди.
Шундан сўнг Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир хафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.