22 Октябр 2022 йил 368

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Жорий йилнинг 22-октабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Учинчи Ренессанс арафасида ички ишлар органлари ходимларининг долзарб вазифалари” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Шунингдек, “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир хафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тизим фаолиятига бағишлаб Ўзбекистон МТРК билан ҳамкорликда “Жиноят жазосиз қолмайди” номли 30 қисмдан иборат миллий сериал суратга олинган эди. Ушбу фильмнинг тақдимоти ҳам ўтказилиб, миллий сериалнинг айрим қисмлари шахсий таркибга намойиш этилди.

Text to speech