10 Декабр 2022 йил 339

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Улуғ халқнинг мангу қўшиғи” мавзусида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Улуғ халқнинг мангу қўшиғи” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳрида жойлашган 12-сон умумий ўрта-таълим мактаб директори Малоҳат Холлиеванинг маърузаси тингланди. Бунда Давлатимиз рамзи бўлган мадҳиямизнинг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамланганлиги, унинг асосий мақсади мамлакатимиз суверенитетига бўлган эътиқоднинг расмийлигини таъминлашдан иборатлиги, шу билан бирга, мазкур қонунда барча унга чуқур эҳтиром билан қараши ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи эканлиги, мамлакатимиз фуқаролари ҳамда юртимизда истиқомат қилаётган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши лозимлиги ҳақида ва бошқа бир қатор маълумотлар келтирилди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, ўтган ҳафта мобайнида Республикамизда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги янгиликлар ўрин олган “Таҳлилнома” кўрсатуви шахсий таркиб эътиборига намойиш қилинди.

Text to speech